تَبَارَكَ ٱلَّذِي نَزَّلَ ٱلۡفُرۡقَانَ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦ لِيَكُونَ لِلۡعَٰلَمِينَ نَذِيرًا ١
Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир.
Tafsir
Бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақ билан ноҳақни ажратиб берадиган Қуръонни нозил қилган Зот баракотли, улуғ бўлди. Токи, у инсу жинга юборилган ва уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар бўлсин.