أَوۡ كَظُلُمَٰتٖ فِي بَحۡرٖ لُّجِّيّٖ يَغۡشَىٰهُ مَوۡجٞ مِّن فَوۡقِهِۦ مَوۡجٞ مِّن فَوۡقِهِۦ سَحَابٞۚ ظُلُمَٰتُۢ بَعۡضُهَا فَوۡقَ بَعۡضٍ إِذَآ أَخۡرَجَ يَدَهُۥ لَمۡ يَكَدۡ يَرَىٰهَاۗ وَمَن لَّمۡ يَجۡعَلِ ٱللَّهُ لَهُۥ نُورٗا فَمَا لَهُۥ مِن نُّورٍ ٤٠
Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас. 11
Izohlar
11 (Ушбу ояти каримада ҳам Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқларнинг ҳолати ажойиб услуб ила васф қилинмоқда. Яъни, денгизни катта тўлқин қоплаб олгандир. Бу тўлқин эса, зулмат устига зулматдир. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўша қоп-қора тўлқиннинг устидан қоп-қора булут қоплаб турибди. Бу зулматлар остида кофир ва мунофиқ қандай қилиб Аллоҳнинг нурини кўрсин. У ўз қўлини кўра олмагандан кейин, Аллоҳнинг нурини кўра олмаслиги турган гап.)
Tafsir
Уларнинг қилган амаллари бир тубсиз денгиздаги зулматлар кабидирки, уни устидан бир тўлқин қоплаб олган. Тўлқин устидан яна бир тўлқин қоплаб олган. Унинг ҳам устидан эса юлдузларни тўсиб турган бир булут қоплаб олганки, уларга қараб йўл топишнинг иложи йўқ. Устма-уст қалашиб кетган зулматлар. Қўлини чиқарса, деярли кўрмай қоладиган даражада қоронғулик. Кофир ҳам худди шундай. Ундаги жаҳолат, иккиланиш, муҳрланиб қолган қалб каби зулматлар устма-уст қалашиб ётибди. Аллоҳ кимга ҳидоят ва Қуръонни англаш нурини ато этмаса, Унинг учун бошқа бирон нур йўқдир.