An-Nur surasi, 41-oyat

24:41

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَٱلطَّيۡرُ صَٰٓفَّٰتٖۖ كُلّٞ قَدۡ عَلِمَ صَلَاتَهُۥ وَتَسۡبِيحَهُۥۗ وَٱللَّهُ عَلِيمُۢ بِمَا يَفۡعَلُونَ ٤١

Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, осмонлару ердаги ҳамма жонзотлар, ҳавода саф тортиб турган қушлар Аллоҳга тасбеҳ айтади. Аллоҳ улардан ҳар бирининг, жумладан, инсоннинг намозини ҳам, қушнинг тасбеҳини ҳам билиб туради. Аллоҳ улар қилаётган ишлардан Хабардордир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.