An-Nur surasi, 34-oyat

24:34

وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكُمۡ ءَايَٰتٖ مُّبَيِّنَٰتٖ وَمَثَلٗا مِّنَ ٱلَّذِينَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِكُمۡ وَمَوۡعِظَةٗ لِّلۡمُتَّقِينَ ٣٤

Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ-ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик.

Tafsir

Эй одамлар, сизларга ҳеч бир чалкашлиги йўқ, ҳақ билан ботилни ажратиб берадиган очиқ оятларни, олдинги ўтган мўмину кофирлардан мисолларни ва бир насиҳатни нозил қилдик. Улардан Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар панду насиҳат оладилар.