وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَعَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلصِّدِّيقِينَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَٱلصَّٰلِحِينَۚ وَحَسُنَ أُوْلَٰٓئِكَ رَفِيقٗا ٦٩
Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва улар қандай ҳам яхши рафиқ (ҳамроҳ)лардир!
Tafsir
Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этса, пайғамбарлар билан, пайғамбарлар олиб келган ҳукмларни тўла тасдиқ этиб, уларга тўла амал қилган сиддиқлар билан, Аллоҳнинг йўлида жон берган шаҳидлар билан, зоҳири ҳам, ботини ҳам, амаллари ҳам яхши бўлган солиҳлар билан жаннатга киради. Улар нақадар яхши ҳамроҳлардир.