An-Nisa surasi, 70-oyat

4:70

ذَٰلِكَ ٱلۡفَضۡلُ مِنَ ٱللَّهِۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ عَلِيمٗا ٧٠

Бу — Аллоҳдан бўлган фазлдир ва билгувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.

Tafsir

Мазукур савоб Аллоҳнинг бандаларига кўрсатган фазлу марҳаматидир. Уларнинг аҳволидан хабардор бўлишда Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Яқинда ҳаммаларини амалларига яраша мукофотлайди.