An-Nisa surasi, 47-oyat

4:47

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ ءَامِنُواْ بِمَا نَزَّلۡنَا مُصَدِّقٗا لِّمَا مَعَكُم مِّن قَبۡلِ أَن نَّطۡمِسَ وُجُوهٗا فَنَرُدَّهَا عَلَىٰٓ أَدۡبَارِهَآ أَوۡ نَلۡعَنَهُمۡ كَمَا لَعَنَّآ أَصۡحَٰبَ ٱلسَّبۡتِۚ وَكَانَ أَمۡرُ ٱللَّهِ مَفۡعُولًا ٤٧

Эй, китоб берилганлар! Юзларни бузиб, орқаларига бурмасимиздан ёхуд уларни шанба одамларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимиздан олдин, сизлардаги нарсани тасдиқловчи бўлиб келган нарсага иймон келтиринг. Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир. 25

Izohlar

25 (Яҳудийлар шариати бўйича, шанба куни ишлаш, жумладан, балиқ овлаш ман қилинган эди. Аммо улар шумлик қилиб, бу илоҳий амрни ҳам буздилар. Алоҳида ҳовузлар қазиб, шанба куни балиқларни қамаб олиб, бошқа кунлари тутишди. Шунда Аллоҳнинг ғазаби келиб, уларни маймун ва тўнғизга айлантирди.)

Tafsir

Эй аҳли китоблар - яҳудий ва насоролар! Юзлардаги ҳисларни ўлдириб, тескарисига буриб юбормасимиздан ёки ов ман қилинганига қарамасдан, амримизга итоат этмаган шанба одамларини (шанбавойларни) Ўз раҳматимиздан қувганимиздек, сизларни ҳам Ўз раҳматимиздан бадарға қилмасимиздан олдин Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган, Таврот ва Инжилдаги маълумотларни тасдиқлаб келган Қуръонга иймон келтиринглар. Ўшанда Аллоҳ шанбавойларни маймунларга айлантириб қўйганди. Аллоҳнинг иши ва қадари шак-шубҳасиз амалга ошажак.