An-Nisa surasi, 48-oyat

4:48

إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُۚ وَمَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدِ ٱفۡتَرَىٰٓ إِثۡمًا عَظِيمًا ٤٨

Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир.

Tafsir

Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини асло кечирмайди. Ўзи истаган одамининг ширк ва куфрдан бошқа гуноҳларини Ўз фазли ила кечиради. Истаган бандасини Ўз адли ила жазолайди, азоблайди. Ким Аллоҳга ширк келтирса, ўлганидан кейин кечирилмайдиган жуда катта гуноҳни тўқиб чиқарибди.