An-Nisa surasi, 157-oyat

4:157

وَقَوۡلِهِمۡ إِنَّا قَتَلۡنَا ٱلۡمَسِيحَ عِيسَى ٱبۡنَ مَرۡيَمَ رَسُولَ ٱللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمۡۚ وَإِنَّ ٱلَّذِينَ ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكّٖ مِّنۡهُۚ مَا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٍ إِلَّا ٱتِّبَاعَ ٱلظَّنِّۚ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينَۢا ١٥٧

«Биз Аллоҳнинг Расули Масийҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. 69

Izohlar

69 («Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатлар ва ҳидоят ила пайғамбар қилиб юборганида яҳудийлар у зотга берилган пайғамбарлик ва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. Яҳудийлар эса, у кишини ёлғончига чиқардилар, хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар.)

Tafsir

Улар фахр билан: "Биз Аллоҳнинг пайғамбари Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик", дея ёлғон гапиришди. Шу гаплари учун уларни Биз уларни лаънатладик. Аслида эса улар Ийсони ўлдирмагандилар, осмагандилар. Ийсога ўхшаган бошқа бир одамни осгандилар ва Ийсони ўлдирдик, деб ўйлагандилар. Ўлдирдик, деб ўйлаган яҳудийлар ҳам, уларни тасдиқлаган насронийлар ҳам қилган ишларидан шак-шубҳа ичра ҳайрон бўлиб юрадилар. Зеро, уларда аниқ илм йўқ. Улар фақат гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳақиқатнинг ўрнини ҳаргиз боса олмайди. Аниқ ҳақиқат шуки, улар Ийсони ўлдирмаганлар, осмаганлар.