بَل رَّفَعَهُ ٱللَّهُ إِلَيۡهِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمٗا ١٥٨
Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азийз ва ҳакийм бўлган Зотдир.
Tafsir
Аксинча, Аллоҳ унга ғанимлар макридан нажот бериб, жисмию руҳини Ўз ҳузурига кўтарди. Аллоҳ Ўзининг мулкида ғолибдирки, ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас ва ҳар бир тадбирида, шариатида ва қазойи қадарида ҳикмат билан иш қилгувчи Зотдир.