An-Nisa surasi, 143-oyat

4:143

مُّذَبۡذَبِينَ بَيۡنَ ذَٰلِكَ لَآ إِلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِ وَلَآ إِلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِۚ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ سَبِيلٗا ١٤٣

Улар орада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оладирлар ва на манавиларга қўшила оладирлар. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унга йўл топа олмассан.

Tafsir

Ўша мунофиқлар аросатда қолиб, сарсон бўлган бетайинлардир. Зоҳиру ботинда мўминларга ҳам қўшила олмайдилар, кофирларга ҳам. Зоҳирда мўминлар билан, ботинда эса кофирлар билан бўладилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кимни Аллоҳ адаштириб қўйган бўлса, уни ҳидоят қилишга асло бирон йўл топа олмассиз.