يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَجۡعَلُواْ لِلَّهِ عَلَيۡكُمۡ سُلۡطَٰنٗا مُّبِينًا ١٤٤
Эй, иймон келтирганлар! Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманг. Аллоҳнинг ҳузурида ўз зиддингизга очиқ ҳужжат қилишни хоҳлайсизми?! 64
Izohlar
64 (Мўминни қўйиб, кофирни дўст тутиш ҳам бир нави ҳужжатдирки, охиратда бу ҳужжат уларнинг зарарларига ишлайди ва Аллоҳ уларни шу ҳужжат асосида азоблайди.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашган мўминлар, мўминларни қўйиб, Аллоҳни инкор қиладиган кофирларни дўст тутмангизлар. Шу ишингиз билан ўзингизни ўзингиз жазога лойиқ қилиб қўядиган бир ҳужжатни Аллоҳга тақдим қилиб қўйишни истаяпсизларми?!