An-Nisa surasi, 112-oyat

4:112

وَمَن يَكۡسِبۡ خَطِيٓـَٔةً أَوۡ إِثۡمٗا ثُمَّ يَرۡمِ بِهِۦ بَرِيٓـٔٗا فَقَدِ ٱحۡتَمَلَ بُهۡتَٰنٗا وَإِثۡمٗا مُّبِينٗا ١١٢

Ким хато ёки гуноҳ қилса-ю, сўнгра уни беайбга ағдарса, шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз бўйнига олибдир.

Tafsir

Ким бехосдан бир хато қилиб ёки қасддан бир гуноҳ қилиб, кейин уни бир бегуноҳга ағдарса, ашаддий каззоблик ва очиқ гуноҳни зиммасига олибди.