وَلَوۡلَا فَضۡلُ ٱللَّهِ عَلَيۡكَ وَرَحۡمَتُهُۥ لَهَمَّت طَّآئِفَةٞ مِّنۡهُمۡ أَن يُضِلُّوكَ وَمَا يُضِلُّونَ إِلَّآ أَنفُسَهُمۡۖ وَمَا يَضُرُّونَكَ مِن شَيۡءٖۚ وَأَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَعَلَّمَكَ مَا لَمۡ تَكُن تَعۡلَمُۚ وَكَانَ فَضۡلُ ٱللَّهِ عَلَيۡكَ عَظِيمٗا ١١٣
Агар сенга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, улардан бир тоифаси сени адаштиришга уринган эдилар. Улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сенга ҳеч зарар етказа олмаслар. Аллоҳ сенга китобни ва ҳикматни туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди. 50
Izohlar
50 (Яъни, Аллоҳ таоло Ўз фазли ва марҳамати ила оятлар тушириб, ҳақиқатни баён қилмаганида, Тўъма ибн Убайрақнинг қавми, уни одамлар олдида оқлашни талаб қилиб, айбни яҳудий шахсга ағдариб, Пайғамбарни адаштиришга уриниб қолган эдилар. Аммо бу ишлари билан улар ўзларини адаштирадилар, холос. Ҳар қанча уринсалар ҳам Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ доимо Ўз Пайғамбарини сақлайди. Мазкур ҳодисада ноқулайликдан сақлаб қолгани ўзига хос фазлу карамдир. Лекин асосий фазли ва ҳақиқий марҳамати: «Аллоҳ сенга китобни (Қуръонни) ва ҳикматни (суннатни) туширди ҳамда билмаган нарсангни билдирди. Ва (шу билан) сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди».)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссолату вассалом, агар Аллоҳ фазлу марҳамат кўрсатиб, сизни Ўз паноҳида асрамаганида эди, анави хоинлардан бир тоифаси сизни ҳақдан адаштириб, адолатсиз ҳукм чиқаришингизга эришишга уринган бўлардилар. Улар ўзларидан бошқани адаштиролмайдилар. Йўлдан оздиришга уриниш каби касофатлари ўзларига уради. Аллоҳ сизга Қуръон ва суннатни нозил қилиш ҳамда ҳидоят ва нурдан таълим бериш ила сизни Ўз паноҳида асради. Энди улар сизга озор бера олмаслар. Пайғамбарликни ато этиш ва Ўз паноҳида асраш каби Аллоҳнинг сизга бўлган фазлу марҳамати буюк бўлди.