وَمَن يَكۡسِبۡ إِثۡمٗا فَإِنَّمَا يَكۡسِبُهُۥ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمٗا ١١١
Ким гуноҳ қилса, уни фақатгина ўз зарарига қиладир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир. 49
Izohlar
49 (Бировнинг гуноҳи учун бошқа биров жавобгар бўлмайди. Ҳар ким ўз қилмиши учун жавобгар бўлади. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туради, жумладан, гуноҳкорларнинг гуноҳларини ҳам билиб туради. Ўша билишга биноан гуноҳкорни жазолаши унинг ҳар бир нарсани ҳикмат билан қилишлигидандир.)
Tafsir
Каттадир, кичикдир, ким бир гуноҳ қилса, унинг ёмон оқибати фақат ўзига бўлади. Ўзидан бошқага ўтмайди. Аллоҳ бандаларнинг қилган ишларини кўриб-билиб турувчи ва ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қилувчи Зотдир.