An-Nahl surasi, 76-oyat

16:76

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلٗا رَّجُلَيۡنِ أَحَدُهُمَآ أَبۡكَمُ لَا يَقۡدِرُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَهُوَ كَلٌّ عَلَىٰ مَوۡلَىٰهُ أَيۡنَمَا يُوَجِّههُّ لَا يَأۡتِ بِخَيۡرٍ هَلۡ يَسۡتَوِي هُوَ وَمَن يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَهُوَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٧٦

Аллоҳ икки кишини зарбулмасал келтирди. Бирлари соқов, ҳеч нарсага қодир бўлмас. У ўз хожасига юкдир. Қаерга юборса ҳам, яхшилик келтирмас. Ўша одам билан ўзи тўғри йўлда туриб, бошқаларни адолатга амр қиладиган киши баробар бўлурми?

Tafsir

Аллоҳ уларга раддия билдириб, икки кишини мисол қилиб келтирди. Улардан бири эшитмайдиган, гапирмайдиган, тушунмайдиган бир гунг-соқов. Ҳеч иш қўлидан келмайди. Ҳеч кимга нафи тегмайди. Эгасига бир юк, холос. Эгаси уни қаерга юбормасин, бирон яхшилик билан қайтмайди. Буюрган ишини бажаролмайди. Энди мана шу одам билан эшитиши ҳам, гапириши ҳам соппа-соғ бўлган, фойда келтира оладиган, одамларни адолатга буюрадиган, ўзи тўғри йўлини топиб олган киши баробарми? Эй мушриклар, қандай қилиб улуғлигу камол сифатларига эга бўлган Аллоҳни эшитмайдиган, гапирмайдиган, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларингизга тенглаштирасизлар?!