وَلِلَّهِ غَيۡبُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَآ أَمۡرُ ٱلسَّاعَةِ إِلَّا كَلَمۡحِ ٱلۡبَصَرِ أَوۡ هُوَ أَقۡرَبُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٧٧
Осмонлару ернинг ғайб(илм)и Аллоҳникидир. Соат (қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
Tafsir
Осмонладаги ғайбга оид илмларни ҳам, ердаги ғайбга оид илмларни ҳам ёлғиз Аллоҳ билади. Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Ўша ғайблардан бири бўлмиш Қиёматнинг келиши бир кўз юмиб очгунча ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Бир ишни истаса, унга "Бўл", дейди, тамом, у бўлади.