وَإِنَّ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَنۡعَٰمِ لَعِبۡرَةٗۖ نُّسۡقِيكُم مِّمَّا فِي بُطُونِهِۦ مِنۢ بَيۡنِ فَرۡثٖ وَدَمٖ لَّبَنًا خَالِصٗا سَآئِغٗا لِّلشَّٰرِبِينَ ٦٦
Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар(томоғи)дан осон ўтувчи соф сут ила суғорамиз.
Tafsir
Эй инсонлар, сизларга туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларида ибрат бор. Уларнинг елинларидан қоринларидаги чиқиндилару жисмидаги қондан ажралиб чиқадиган тоза ва хуштаъм сут билан сизларни суғорамиз.