An-Nahl surasi, 67-oyat

16:67

وَمِن ثَمَرَٰتِ ٱلنَّخِيلِ وَٱلۡأَعۡنَٰبِ تَتَّخِذُونَ مِنۡهُ سَكَرٗا وَرِزۡقًا حَسَنًاۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ ٦٧

Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оят — белги бордир. 24

Izohlar

24 (Ушбу ояти карима Қуръони Каримда маст қилувчи ичимлик ҳақида нозил бўлган тўрт оятнинг биринчисидир, бу оятда маст қилувчи ичимлик ҳақида бир ҳукм йўқ. Аммо унинг яхши ризққа қиёсан ёмон эканига ишора бор. Бу ишора маст қилувчи ичимликка қарши қуръоний тарғиботнинг бошланишидир.)

Tafsir

Сизлар учун хурмо ва узум меваларида ҳам ибрат бор. Улардан яхши нарса саналмайдиган маст қилувчи ичимликни ҳам, хурмо қоқи, майиз, сирка ва шинни каби яхши нарсаларни ҳам оласизлар. Бу ишда ақлини ишлата биладиган одамлар учун Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи ҳужжатлар бор. Ақлини ишлатадиганларгина ибрат оладилар.