An-Nahl surasi, 65-oyat

16:65

وَٱللَّهُ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَحۡيَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَآۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّقَوۡمٖ يَسۡمَعُونَ ٦٥

Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят — белгилар бордир. 23

Izohlar

23 (Ер ўлик бўлса, Ер юзидаги нарсалар ҳам жонсиз бўлади. Ер тирилиши билан унинг устидаги ҳамма нарсаларга жон киради. Демак, сув ҳамма нарсага ҳаёт бағишлайди. Сувни эса, фақатгина Аллоҳ таоло тушира олади. Ҳамма нарсага ҳаётни фақат Аллоҳгина бера олади. Демак, ҳамма нарсага маъбуд бўлишга фақат Аллоҳгина ҳақлидир.)

Tafsir

Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ерга жон ато этди. Ундан турли ўсимликларни ўстирди, ундирди. Ундан олдин ер қуриб, қовжираб ётарди. Ёмғирнинг ёғишию ўсимликларнинг униб-ўсишида Аллоҳнинг каломига қулоқ соладиган қавм учун У Зотнинг қудратини намойиш этувчи очиқ далолат бор.