An-Nahl surasi, 57-oyat

16:57

وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَٰتِ سُبۡحَٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا يَشۡتَهُونَ ٥٧

Улар қизларни Аллоҳники қилишур. У (бундан) покдир. Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш). 21

Izohlar

21 (Аллоҳ «қизи бор» деган айбдан покдир. Чунки фарзандга муҳтож бўлиш нуқсондир. Аллоҳнинг ҳеч қандай нуқсони йўқдир. Мушрикларга кўнгиллари тусаган ўғил фарзандлар эмиш. Жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзанд кўришни хоҳламас эди.)

Tafsir

Мушриклар, фаришталар Аллоҳнинг қизларидир деб ўйлайдилар. Шу билан Аллоҳга ўзлари учун истамаган нарсани нисбат берадилар. Аллоҳ улар айтаётган бу нуқсондан Покдир, Олийдир. Ўзларига эса ўзлари ёқтирадиган ўғилларни олиб қолмоқчи бўладилар. Яъни, бизга ўзимиз ёқтирган ўғиллар, Аллоҳга биз ёқтирмайдиган қизлар, дейишади. Шундан ҳам каттароқ жиноят бўлиши мумкинми?!