An-Nahl surasi, 56-oyat

16:56

وَيَجۡعَلُونَ لِمَا لَا يَعۡلَمُونَ نَصِيبٗا مِّمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡۗ تَٱللَّهِ لَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَفۡتَرُونَ ٥٦

Ва улар ўзлари (моҳиятини) билмаган нарсага Биз уларга берган ризқдан насиба ажратурлар. Аллоҳга қасамки, ўзингиз уйдирган ёлғон нарса ҳақида албатта сўралурсиз. 20

Izohlar

20 (Яъни, мушриклар ўзлари асл моҳиятини билмайдиган бутларига Биз берган ризқдан насиба ажратадилар. Жоҳилият пайтида мушриклар баъзи ҳайвонларни маълум бир бутларга атаб қўяр эдилар. Ўша ҳайвон аталгандан сўнг, бу фалон худонинг насибаси, деб унга алоҳида эҳтиром ила муомала қилинарди. Ўша ҳайвон минилмас, устига юк юкланмас, сути ичилмас, гўшти ҳам ейилмас эди.)

Tafsir

Мушриклар ҳеч нарсани билмайдиган, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган жонсиз бутлари учун Биз ризқ қилиб берган мол-давлатдан улуш ажратадилар. Шу билан уларга яқинлашмоқчи бўладилар. Эй мушриклар, Аллоҳга қасамки, Қиёмат куни шу бутларни худо деганингиз учун ва уларга мол-давлатингиздан улуш ажратганингиз учун албатта сўроққа тутиласизлар.