ٱلَّذِينَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ طَيِّبِينَ يَقُولُونَ سَلَٰمٌ عَلَيۡكُمُ ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٣٢
Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар. 10
Izohlar
10 (Ҳа, ўлим фаришталари ҳам тақводорлар билан гўзал муомалада бўладилар. Уларнинг жонларини олишда мулойимлик билан, пок ҳолларида салом бериб туриб, жаннатга киришларини айтиб башорат берадилар.)
Tafsir
Ўлим фаришталари уларнинг жонларини қалблари куфрдан пок ҳолларида олар эканлар: "Сизларга салом бўлсин, ҳар қандай офатдан саломат бўлинглар, дунё ҳаётидаги тўғри эътиқодингиз ва яхши амалингиз учун жаннатга киринглар", дейдилар.