وَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلنَّفۡسِ ٱللَّوَّامَةِ ٢
Ва маломатчи нафс билан қасам.
Tafsir
Аллоҳ таоло покиза нафсга қасам ичди. У шундай покиза нафски, соҳибини солиҳ амалларига бепарволиги ва ёмон амаллар қилиб қўяётгани учун маломат қилади. Аллоҳ таоло одамларни ҳисоб ва жазо учун албатта қайта тирилтиришига шу икки нарса номи билан қасам ичди.