Al-Qasas surasi, 56-oyat

28:56

إِنَّكَ لَا تَهۡدِي مَنۡ أَحۡبَبۡتَ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ ٥٦

Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қиладир. У ҳидоятга юрувчиларни яхши билгувчи Зотдир. 21

Izohlar

21 (Демак, одамларни ҳидоят қилиш фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким, ҳатто охирзамон Пайғамбари алайҳиссалоту вассаломнинг ҳам бу ишга қурблари етмайди. Агар у зот алайҳиссалоту вассалом бирор кишини ҳидоят қилиш имконига эга бўлганларида, амакилари Абу Толибни ҳидоят қилган бўлар эдилар. Аммо бунинг имкони бўлмади. Абу Толиб ҳидоятга муяссар бўлмай дунёдан ўтди. Бунга Расули Акрам алайҳиссалоту вассалом қаттиқ афсус чекдилар. Аллоҳ таоло эса, бу ҳақда Пайғамбарига ушбу оятдаги баёнотни берди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, сиз Абу Толиб каби ўзингиз истаган одамларни иймонга муваффақ айлаб, ҳидоят қила олмассиз. Тавфиқ ёлғиз Аллоҳнинг қўлида. У Зот Ўзи истаган одамни ҳидоятга бошлар. Ким ҳидоят сари юришини Ўзи яхши билур.