Al-Qasas surasi, 50-oyat

28:50

فَإِن لَّمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَكَ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يَتَّبِعُونَ أَهۡوَآءَهُمۡۚ وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّنِ ٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ بِغَيۡرِ هُدٗى مِّنَ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ٥٠

Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. 19

Izohlar

19 (Қуръонга эргашмаган ҳар бир кимса ҳавои нафси йўлида юрган бўлади. Ҳавои нафси ихтиёридаги ҳар бир кимса дунёдаги энг гумроҳ кимсадир. Агар бунга эътироз бўлса, Қуръондан кўра тўғрироқ китобни келтирсин!)

Tafsir

Қурайш сизнинг Қуръон ва Тавротдан ҳам тўғрироқ китобни олиб келиш ҳақидаги бу гапингизга жавоб бера олмаса, бас, аниқ билингки, уларнинг сизни ёлғончига чиқараётганлари фақат ҳавойи нафсларигагина эргашаётганларидан бошқа нарса эмас. Аллоҳ тарафидан ҳидоят топмай, ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ куфр келтириб, ўзига ўзи зулм қилган қавмни хидоят қилмас.