قَالَ ذَٰلِكَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَۖ أَيَّمَا ٱلۡأَجَلَيۡنِ قَضَيۡتُ فَلَا عُدۡوَٰنَ عَلَيَّۖ وَٱللَّهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِيلٞ ٢٨
У(Мусо): «Бу мен билан сенинг орамиздадир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, менга тажовуз қилинмас. Айтаётган нарсамизга Аллоҳ вакилдир», деди.
Tafsir
Мусо алайҳиссалом деди: "Тамом, келишдик. Саккиз йил бўладими, ўн йил бўладими, қайси бирини бажарсам ҳам бўйнимдаги вазифани адо этган бўламан. Мендан ундан ортиғини талаб қилмайсиз. Тузаётганимиз бу битимга Аллоҳнинг Ўзи вакил, Ўзи кузатиб турибди".