۞ فَلَمَّا قَضَىٰ مُوسَى ٱلۡأَجَلَ وَسَارَ بِأَهۡلِهِۦٓ ءَانَسَ مِن جَانِبِ ٱلطُّورِ نَارٗاۖ قَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوٓاْ إِنِّيٓ ءَانَسۡتُ نَارٗا لَّعَلِّيٓ ءَاتِيكُم مِّنۡهَا بِخَبَرٍ أَوۡ جَذۡوَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ لَعَلَّكُمۡ تَصۡطَلُونَ ٢٩
Мусо муддатни тугатиб, аҳли билан йўлга тушиб кетаётиб, Тур томонда узоқдан оловни кўриб қолди. У аҳлига: «Туриб туринглар, аниқки, мен узоқдан оловни кўрдим. Балки, у ердан сизга бирор хабар ёки исинишингиз учун бир тутам чўғ олиб келарман», деди. 8
Izohlar
8 (Мусо алайҳиссалом қайинотаси билан келишган муддатни ўтаб, аҳли аёлларини олиб Мисрга қайтиш учун йўлга чиқдилар. Йўлда, Сийна ярим оролидаги Тур тоғига яқинлашганда, тоғ томонда узоқдан бир олов ёниб турганини кўрдилар.)
Tafsir
Мусо ўн йиллик муддатни ўтаб, оиласи билан Мадяндан Миср сари йўлга тушгач, Тур тарафидан бир оловни кўриб қолди ва оиласига шундай деди: "Шу ерда қимирламай кутиб туринглар. Мен бир оловни кўрдим. Шояд, сизларга ундан бир хабар келтирсам ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир тутам чўғ олиб келсам".