Al-Qasas surasi, 23-oyat

28:23

وَلَمَّا وَرَدَ مَآءَ مَدۡيَنَ وَجَدَ عَلَيۡهِ أُمَّةٗ مِّنَ ٱلنَّاسِ يَسۡقُونَ وَوَجَدَ مِن دُونِهِمُ ٱمۡرَأَتَيۡنِ تَذُودَانِۖ قَالَ مَا خَطۡبُكُمَاۖ قَالَتَا لَا نَسۡقِي حَتَّىٰ يُصۡدِرَ ٱلرِّعَآءُۖ وَأَبُونَا شَيۡخٞ كَبِيرٞ ٢٣

Қачонки Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича суғора олмаймиз, отамиз қари чол», дедилар.

Tafsir

Мадян сувига етиб боргач, бир гуруҳ одамларнинг чорва ҳайвонларини суғораётганларини кўрди. Икки қиз эса то одамлар ҳайвонларини суғориб олгунига қадар қўйларини бир чеккага олиб турдилар. Мусо улардан: "Нега одамлар билан сизлар ҳам ҳайвонларингизни суғормаяпсизлар", деб сўради. Улар: "Одатда биз подачиларга аралашиб кетмаслик учун улар қайтиб кетгунларига қадар кутиб турамиз. Отамиз кексайиб қолган. Қўйларимизни суғоришга қурби етмайди. Шунинг учун уларни биз суғоришга мажбурмиз", деб жавоб бердилар.