فَعَصَىٰ فِرۡعَوۡنُ ٱلرَّسُولَ فَأَخَذۡنَٰهُ أَخۡذٗا وَبِيلٗا ١٦
Бас, Фиръавн Расулга осий бўлди ва Биз уни шиддатли азоб билан тутдик.
Tafsir
Фиръавн Парвардигор юборган пайғамбарга осийлик қилгач, уни дунё ҳаётида ғарқ бўлиш, охиратда эса дўзах азоби билан жазоладик. Сизлар ҳам пайғамбарингизга итоатсизлик қилманглар. Акс ҳолда, Фиръавннинг бошига тушган бало сизларнинг ҳам бошингизга тушади.