Al-Muzzammil surasi, 17-oyat

73:17

فَكَيۡفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرۡتُمۡ يَوۡمٗا يَجۡعَلُ ٱلۡوِلۡدَٰنَ شِيبًا ١٧

Агар кофир бўлсаларингиз, болаларнинг сочини оқартириб юборадиган кундан қандай сақланурсиз?! 2

Izohlar

2 («болаларнинг сочини оқартиб юборадиган кун» — қиёмат куни экани ҳаммага маълум.)

Tafsir

Аллоҳга куфр келтириб, Унинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарсангизлар, даҳшатли қўрқуви ва узунлигидан ёш болаларнинг сочлари оқариб кетадиган ваҳимали кунда жонларингизни қандай сақлаб қоласизлар?!