Al-Mu'minun surasi, 76-oyat

23:76

وَلَقَدۡ أَخَذۡنَٰهُم بِٱلۡعَذَابِ فَمَا ٱسۡتَكَانُواْ لِرَبِّهِمۡ وَمَا يَتَضَرَّعُونَ ٧٦

Батаҳқиқ, Биз уларни азоб ила тутдик, бас, улар Роббиларига бўйин ҳам эгмадилар, тазарруъ ҳам қилмадилар.

Tafsir

Уларни турли хил мусибатлар билан синадик. Шунда ҳам улар Парвардигорларига эгилиб, ялиниб, қўрқиб, балони аритишини сўраб илтижо қилмадилар.