Al-Mu'minun surasi, 67-oyat

23:67

مُسۡتَكۡبِرِينَ بِهِۦ سَٰمِرٗا تَهۡجُرُونَ ٦٧

У билан кибрланар, тунги суҳбатингизда беҳуда сўзлар айтар эдингиз», деймиз.

Tafsir

Ўзларингизни одамлардан катта олардингизлар. Чунки сизлар ўзларингизни Ҳарам эгаси, деб билардингизлар. Аслида эса сизлар унинг эгаси эмассиз. Унинг эгаси тақводорлардир. Унинг атрофида ёмон гапларни гапирасизлар. Сизлар уни муқаддас, деб билмайсизлар.