Al-Ma'idah surasi, 9-oyat

5:9

وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُم مَّغۡفِرَةٞ وَأَجۡرٌ عَظِيمٞ ٩

Аллоҳ иймон келтириб яхши амалларни қилганларга ваъда қилди: Уларга мағфират ва улкан ажр бўлур.

Tafsir

Ваъдасига хилоф қилмайдиган Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларга уларнинг гуноҳлари кечирилишини, уларга улуғ савоб берилишини - жаннатга киритилишларини ваъда қилди.