Al-Ma'idah surasi, 10-oyat

5:10

وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآ أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَحِيمِ ١٠

Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах эгаларидир!

Tafsir

Аллоҳга куфр келтирганлар ва Унинг оятларини ёлғон деганлар - ана ўшалар куфр келтирганлари ва ёлғон деганлари учун дўзахга ошно бўлиб, дўст дўстидан ажралмаганидек, ундан ажралмайдилар.