Al-Ma'idah surasi, 59-oyat

5:59

قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ هَلۡ تَنقِمُونَ مِنَّآ إِلَّآ أَنۡ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلُ وَأَنَّ أَكۡثَرَكُمۡ فَٰسِقُونَ ٥٩

«Эй, аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» – деб айт. 31

Izohlar

31 (Аҳли китоб бўлсин, худосиз бўлсин, мушрик бўлсин, мунофиқ бўлсин, ким бўлишидан қатъий назар, мусулмон бўлмаганлар мусулмонларни ёмон кўришига асосий сабаб иймондир. Кофирларнинг бу ишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайдиган бир ҳолат. Ўйлаб кўринг-а: иймонсиз одам мўмин инсонни мўмин бўлгани учун ёмон кўрса?! Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу нарса ароқхўр-алкаш ароқ ичмайдиган пок одамни фақат ароқ ичмагани учун ёмон кўришидек гап.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, аҳли китобнинг ўша масхарабозларига айтингки, сизлар ўзи бизни нима учун айблаётганингизни биласизларми? Чунки биз Аллоҳга, Унинг бизга нозил қилган шариатига ва биздан олдингиларга нозил қилган шариатларига иймон келтирганмиз. Сизларнинг эса аксариятингиз Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг фармонларини бажаришдан бош тортиб, итоатсиз осийлар бўлиб кетгансизлар. Сизларнинг бу айбловингиз биз учун мазаммат эмас, мақтовдир.