قُلۡ هَلۡ أُنَبِّئُكُم بِشَرّٖ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ ٱللَّهِۚ مَن لَّعَنَهُ ٱللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيۡهِ وَجَعَلَ مِنۡهُمُ ٱلۡقِرَدَةَ وَٱلۡخَنَازِيرَ وَعَبَدَ ٱلطَّٰغُوتَۚ أُوْلَٰٓئِكَ شَرّٞ مَّكَانٗا وَأَضَلُّ عَن سَوَآءِ ٱلسَّبِيلِ ٦٠
«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», – деб айт! 32
Izohlar
32 (Ўзлари шундай улкан «савоб»га — Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: Сизларга айбланишга ва қаттиқ жазоланишга лойиқроқ ким эканини айтайми? Улар ўша масхарабозларнинг салафларидирки, Аллоҳ уларни Ўз раҳматидан қувиб, баъзиларини маймунларга, баъзиларини тўнғизларга, яна баъзиларини тоғут бандаларига айлантириб қўйганди. Аллоҳдан бошқа ҳар бир маъбудликка даъвогар - тоғутдир. Ана ўшалар қиёмат куни энг абгор аҳволда бўладилар. Энг қаттиқ адашганлар ҳам ана ўшалардир.