وَإِذَا نَادَيۡتُمۡ إِلَى ٱلصَّلَوٰةِ ٱتَّخَذُوهَا هُزُوٗا وَلَعِبٗاۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡقِلُونَ ٥٨
Агар намозга нидо қилсангиз, улар уни масхара ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл қилмайдиган қавмлигидандир.
Tafsir
Шунингдек, сизлар қурбат (Аллоҳга яқинлик) ҳосил қилишнинг энг буюк воситаси бўлмиш намозга чақириб, азон айтганиггизда улар устингиздан кулишиб, бу ишингизни масхара, ўйин қиладилар. Чунки улар ибодат нималигини ҳам, шариат нималигини ҳам билмайдиган, уларнинг мазмун-моҳиятларини англаёлмайдиган жоҳиллардир.