وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعۡضِ ذُنُوبِهِمۡۗ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلنَّاسِ لَفَٰسِقُونَ ٤٩
Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл. Агар юз ўгирсалар, билки, Аллоҳ уларни баъзи гуноҳлари туфайли мусийбатга солишни ирода қилибдир. Албатта, одамлардан кўплари фосиқлардир. 28
Izohlar
28 (Яъни, одамлар шариат ҳукмини юритишда баъзи жузъий камчиликлар бўлишини таклиф қилса ҳам, қабул этма, деганидир. Номаъқул одамлар шариатга умуман амал қилмаслик ҳақида таклифлар киритадилар, бу қабул бўлмаса, кичикроқ ўзгартиш киритишни таклиф этадилар. Табиийки, бу ҳам қабул бўлмайди. Шунда Аллоҳ инсоф берганлари ўзига келиб, ҳақиқатга таслим бўлади. Мусулмон бўлиб ҳаёт кечиришни бошлайди. Инсофга келмаганлари эса, юз ўгириб кетади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ҳакамлик қилинг. Кўнглининг кўчасига юрадиганларнинг истакларига қулоқ солманг. Аллоҳ нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни адаштириб юборишларидан эҳтиёт бўлинг. Бу йўлда улар ҳормай-толмай ҳаракат қиладилар. Аллоҳ нозил қилган ҳукмга рози бўлмай, юз ўгириб кетаётган бўлсалар, билингки, Аллоҳ уларни айрим гуноҳлари учун жазоламоқчи бўляпти. Бошқа гуноҳлари учун жазолашни эса охиратга қолдиряпти. Кўп одамлар Аллоҳга итоат этишдан бош тортадилар.