۞ يَٰٓأَيُّهَا ٱلرَّسُولُ لَا يَحۡزُنكَ ٱلَّذِينَ يُسَٰرِعُونَ فِي ٱلۡكُفۡرِ مِنَ ٱلَّذِينَ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِأَفۡوَٰهِهِمۡ وَلَمۡ تُؤۡمِن قُلُوبُهُمۡۛ وَمِنَ ٱلَّذِينَ هَادُواْۛ سَمَّٰعُونَ لِلۡكَذِبِ سَمَّٰعُونَ لِقَوۡمٍ ءَاخَرِينَ لَمۡ يَأۡتُوكَۖ يُحَرِّفُونَ ٱلۡكَلِمَ مِنۢ بَعۡدِ مَوَاضِعِهِۦۖ يَقُولُونَ إِنۡ أُوتِيتُمۡ هَٰذَا فَخُذُوهُ وَإِن لَّمۡ تُؤۡتَوۡهُ فَٱحۡذَرُواْۚ وَمَن يُرِدِ ٱللَّهُ فِتۡنَتَهُۥ فَلَن تَمۡلِكَ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ شَيۡـًٔاۚ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَمۡ يُرِدِ ٱللَّهُ أَن يُطَهِّرَ قُلُوبَهُمۡۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞۖ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٞ ٤١
Эй Пайғамбар! Оғизлари ила: «Иймон келтирдик» деб, қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганларнинг куфрга ошиқадиганларидан хафа бўлма. Улар ёлғонни кўп эшитурлар, сенга келмаган қавмлардан ҳам эшитурлар. Сўзларни жойларидан ўзгартирурлар. Улар: «Агар сизга бу берилса, олинглар, агар бу берилмаса, ҳазир бўлинглар», дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассан. Аллоҳ ана ўшаларнинг қалбларини поклашни ирода қилмади. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларга охиратда улкан азоб бор. 23
Izohlar
23 («Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалблари иймон келтирмаганлар»дан мурод — мунофиқлардир. Демак, ушбу ояти карима мунофиқлар ва яҳудийлар ҳақида тушган. Маълумки, мунофиқликнинг келиб чиқиши ҳам яҳудийларга бориб тақалади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ичи бошқа, таши бошқа мунофиқлар бўладими ёки киборларининг ёлғонларига алданиб, ўшаларнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган яҳудийлар бўладими, ғашингизга тегиш учун атайин куфрона амалларини кўз-кўз қилишга ошиқсалар, хафа бўлманг. Яҳудийларнинг киборлари Тавротдаги Аллоҳнинг каломини ўз ҳавойи нафсларига мослаштириш учун ўзгартириб юборганлар. Улар ўз тобеларига: "Муҳаммаднинг ҳукми ўз хоҳишларингизга мувофиқ келса, унга эргашинглар, мувофиқ келмаса, эҳтиёт бўлинглар", дейдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ кимни адаштирмоқчи бўлса, сиз уни адашишдан тўхтатиб қоладиган ва тўғри йўлга соладиган бирон кимсани топа олмассиз. Юқоридаги тавсифларга тўғри келадиган яҳудий ва мунофиқлар шундай бадбахтларки, Аллоҳ уларнинг қалбларини куфрдан тозалашни истамади. Улар учун бу дунёда шармандалик, охиратда эса улуғ азоб бордир. У дўзах азобидир.