أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ يُعَذِّبُ مَن يَشَآءُ وَيَغۡفِرُ لِمَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٤٠
Осмонлару ернинг мулки Аллоҳники эканлигини, кимни хоҳласа, азоблашини, кимни хоҳласа, мағфират қилишини ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини билмасмидинг?!
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, осмонлару ер Аллоҳнинг мулки эканини, уларни Ўзи истаганича тасарруф қилишини, У Зотнинг Ўзи истаган бандасини азоблаб, истаган бандасини Ўз фазли ила кечириб юборишини биласиз-ку! Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. У Зотнинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.