Al-Ma'idah surasi, 24-oyat

5:24

قَالُواْ يَٰمُوسَىٰٓ إِنَّا لَن نَّدۡخُلَهَآ أَبَدٗا مَّا دَامُواْ فِيهَا فَٱذۡهَبۡ أَنتَ وَرَبُّكَ فَقَٰتِلَآ إِنَّا هَٰهُنَا قَٰعِدُونَ ٢٤

Улар: «Эй Мусо, модомики, улар бор экан, биз зинҳор ва зинҳор у ерга кирмасмиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз», – дедилар. 16

Izohlar

16 (Қўрқоқликнинг оқибати шу-да. Демак, Аллоҳ Мусо алайҳиссаломнинг Робби, Бани Исроилнинг Робби эмас экан-да. Қўрқоқ бўлгандан кейин ҳол шу. Ҳамма нарсадан, ҳатто ақидадан ҳам воз кечиб юбораверилади.)

Tafsir

Мусонинг қавми Бани Исроил унга қарши чиқиб, саркашлик билан: "Модомики, золимлар у ерда экан, биз шаҳарга асло кирмаймиз. Эй Мусо, сен ўзинг Парвардигоринг билан бориб уларга қарши жанг қилаверинглар. Биз эса шу ерда ўтириб турамиз", дейишди.