قَالَ رَبِّ إِنِّي لَآ أَمۡلِكُ إِلَّا نَفۡسِي وَأَخِيۖ فَٱفۡرُقۡ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡفَٰسِقِينَ ٢٥
У: «Эй Роббим, албатта, мен ўзим ва биродаримдан бошқага эга эмасман. Ўзинг биз билан фосиқ қавмнинг орасини ажратгин», – деди.
Tafsir
Мусо Парвардигорига шундай деди: "Парвардигоро, ўзим билан биродарим Ҳорундан бошқага сўзим ўтмайди. Биз билан Сенга ва пайғамбарингга итоат қилмаган қавмнинг орасини ажратгин".