فَإِنۡ عُثِرَ عَلَىٰٓ أَنَّهُمَا ٱسۡتَحَقَّآ إِثۡمٗا فَـَٔاخَرَانِ يَقُومَانِ مَقَامَهُمَا مِنَ ٱلَّذِينَ ٱسۡتَحَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلۡأَوۡلَيَٰنِ فَيُقۡسِمَانِ بِٱللَّهِ لَشَهَٰدَتُنَآ أَحَقُّ مِن شَهَٰدَتِهِمَا وَمَا ٱعۡتَدَيۡنَآ إِنَّآ إِذٗا لَّمِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٠٧
Агар икковларининг гуноҳлари билиниб қолса, ўринларига устиларига ноҳақлик тушган яқинлардан иккиталари ўтурлар ва Аллоҳ ила қасам ичиб: «Бизнинг гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳликларидан тўғрироқ ва биз тажовуз қилмадик. Агар қилган бўлсак, албатта, золимлардан бўлурмиз», дейишади.
Tafsir
Улар ичган қасамлар ёки улар берган гувоҳликларнинг ёлғонлиги очилиб қолса, хиёнатлари фош бўлса, уларнинг ўрнини босадиган бошқа икки киши гувоҳлик берсин. Бу икки киши маййитга яқин кишилар бўлиб: «Бизнинг берган гувоҳлигимиз уларнинг гувоҳлигидан тўғрироқ ва биз ҳаддимиздан ошиб, ёлғон гувоҳлик бераётганимиз йўқ. Ёлғон гувоҳлик берадиган бўлсак, ҳеч шак-шубҳасиз, ҳаддидан ошган золимлардан бўлиб қоламиз», деб Аллоҳ номига қасам ичадилар.