Al-Ma'idah surasi, 106-oyat

5:106

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ شَهَٰدَةُ بَيۡنِكُمۡ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ ٱلۡمَوۡتُ حِينَ ٱلۡوَصِيَّةِ ٱثۡنَانِ ذَوَا عَدۡلٖ مِّنكُمۡ أَوۡ ءَاخَرَانِ مِنۡ غَيۡرِكُمۡ إِنۡ أَنتُمۡ ضَرَبۡتُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَأَصَٰبَتۡكُم مُّصِيبَةُ ٱلۡمَوۡتِۚ تَحۡبِسُونَهُمَا مِنۢ بَعۡدِ ٱلصَّلَوٰةِ فَيُقۡسِمَانِ بِٱللَّهِ إِنِ ٱرۡتَبۡتُمۡ لَا نَشۡتَرِي بِهِۦ ثَمَنٗا وَلَوۡ كَانَ ذَا قُرۡبَىٰ وَلَا نَكۡتُمُ شَهَٰدَةَ ٱللَّهِ إِنَّآ إِذٗا لَّمِنَ ٱلۡأٓثِمِينَ ١٠٦

Эй, иймон келтирганлар! Бирортангизга ўлим келганда — васият қилар чоғида ўзингиздан бўлган икки адолатли киши, агар ер юзида сафардалик чоғингизда ўлим мусийбати етса, ўзгалардан икки киши ўртангизда гувоҳ бўлсин. Агар шубҳа қилсангиз, гувоҳларни намоздан кейин тутасиз ва улар: «Гарчи қариндошимиз учун бўлса ҳам, қасамни озгина қийматга сотмасмиз ва Аллоҳ учун гувоҳлигимизни яширмасмиз. Зотан, у ҳолда, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз», деб Аллоҳ номи ила қасам ичарлар.

Tafsir

Эй иймон келтирганлар, бирортангизга ўлим аломатлари кўриниб, ажали яқинлашиб қолаётганини сезса, қилаётган васиятига икки одил мусулмонни гувоҳ қилсин. Мусулмон топилмаса, икки кофир киши ҳам бўлаверади. Мусофирликда ўлим топиб, гувоҳлик борасида шубҳа пайдо бўлиб қолса, бирон намоздан кейин икки гувоҳни тўхтатинглар-да, улар шундай қасам ичсин: "Аллоҳ тарафидан ўзимга бериладиган насибани ҳеч қандай эвазга сотмайман, ўзимга яқин одамнинг тарафини олмайман, Аллоҳ учун бўлган гувоҳлигимни яширмайман, шу айтганларимни бажармасам, Аллоҳга гуноҳ қиладиган осийлар сафидан жой олишим муқаррар!"