حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ مَغۡرِبَ ٱلشَّمۡسِ وَجَدَهَا تَغۡرُبُ فِي عَيۡنٍ حَمِئَةٖ وَوَجَدَ عِندَهَا قَوۡمٗاۖ قُلۡنَا يَٰذَا ٱلۡقَرۡنَيۡنِ إِمَّآ أَن تُعَذِّبَ وَإِمَّآ أَن تَتَّخِذَ فِيهِمۡ حُسۡنٗا ٨٦
То қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққа ботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни кўрди. Биз: «Эй Зул-қарнайн, ё уларни азоблайсан, ёки гўзаллик-ла тутарсан», дедик. 35
Izohlar
35 (Аллоҳ бу гапни Зулқарнайнга қандай айтганини Ўзи билади. Ваҳий орқалими, илҳом қилдими? Лекин ўша қавм бўйича қарор қабул қилишни — хоҳласа, азоблаб, хоҳласа, яхшилик этишни ихтиёрига қўйди.)
Tafsir
Ер юзини кезиб юриб, унинг бир чеккасига - қуёш ботадиган жойига келиб қолди. Қараса, у бир қора лойқа қайноқ булоққа ботаётгандек. Ўша ерда бир кофир қавмга дуч келди. Унга танлаш ихтиёрини бериб дедик: "Эй Зулқарнайн, ё уларни ўлдирасан, азоблайсан ёки уларга яхшилик қиласан".