Al-Kahf surasi, 77-oyat

18:77

فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰٓ إِذَآ أَتَيَآ أَهۡلَ قَرۡيَةٍ ٱسۡتَطۡعَمَآ أَهۡلَهَا فَأَبَوۡاْ أَن يُضَيِّفُوهُمَا فَوَجَدَا فِيهَا جِدَارٗا يُرِيدُ أَن يَنقَضَّ فَأَقَامَهُۥۖ قَالَ لَوۡ شِئۡتَ لَتَّخَذۡتَ عَلَيۡهِ أَجۡرٗا ٧٧

Бас, юриб кетдилар. Қачонки, бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди.

Tafsir

Яна йўлга тушдилар. Бир шаҳарга келиб, аҳолисидан егулик сўрадилар. Аҳоли уларга егулик бермади, уларни меҳмон қилмади. Шаҳарда бир йиқилиб кетай деб қолган деворга дуч келдилар. Хизр уни тиклаб қўйди. Шунда Мусо Хизрга деди: "Улар бизни меҳмон қилишдан бош тортдилар. Шу ишинг учун ҳақ олсанг бўларди-ку, шунга эҳтиёжимиз бор-ку".