قَالَ إِن سَأَلۡتُكَ عَن شَيۡءِۭ بَعۡدَهَا فَلَا تُصَٰحِبۡنِيۖ قَدۡ بَلَغۡتَ مِن لَّدُنِّي عُذۡرٗا ٧٦
У: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр(қабули)ни охирига етказдинг», деди.
Tafsir
Мусо алайҳиссалом деди: "Шундан кейин ҳам сендан бирон нарса ҳақида сўрайдиган бўлсам, мени ташлаб кетавер. У пайтда мени ташлаб кетишга, ҳамроҳ қилмасликка лойиқ сабаб топилган бўлади. Чунки мен шартни уч марта бузган, сенга уч марта итоат этмаган бўламан".