وَتِلۡكَ ٱلۡقُرَىٰٓ أَهۡلَكۡنَٰهُمۡ لَمَّا ظَلَمُواْ وَجَعَلۡنَا لِمَهۡلِكِهِم مَّوۡعِدٗا ٥٩
Ана у шаҳарларни ҳам зулм қилганларида ҳалок этганмиз ва уларнинг ҳалокатларига вақт белгилаганмиз.
Tafsir
Ҳуд, Солиҳ, Шуайб қавмлари каби сизлардан олдинги шаҳарларни ҳам куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилганларидан кейин ҳалок қилганмиз. Уларни ҳалок қилишга аниқ бир вақтни белгилаб қўйганмиз.