وَرَبُّكَ ٱلۡغَفُورُ ذُو ٱلرَّحۡمَةِۖ لَوۡ يُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُواْ لَعَجَّلَ لَهُمُ ٱلۡعَذَابَۚ بَل لَّهُم مَّوۡعِدٞ لَّن يَجِدُواْ مِن دُونِهِۦ مَوۡئِلٗا ٥٨
Ва Роббинг сермағфират ва раҳим-шафқат соҳиби Зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда Ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар.
Tafsir
Пайғамбар алайҳиссалом ўзини ёлғончига чиқараётган кофирларнинг шу дунёда азобланишидан умидвор бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳ у кишига шундай деди: "Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечиради. У Зотнинг раҳмати ҳамма-ҳамма нарсани қамраб олган. Осийларнинг тавба қилиб олишларига фурсат бериб қўйгани ҳам ана шу раҳматидандир. Ҳақдан юз ўгирганларни жазолашни истаганида уларга шу дунёнинг ўзидаёқ азобни тезлаштирган бўларди. Лекин У Зот буни истамади. У ҳалим ва меҳрибон Зотдир. Тавба қилиб олишларига фурсат берди. Жазони кечга сурди. Энди шунда ҳам тавба қилмасалар, уларнинг куфру исёнлари учун жазо бериладиган бир кун тайин қилиб қўйилган. У кунда Аллоҳдан ўзга паноҳ топа олмаслар".